A.Aбдувохидов 3 нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун 1/2 қисм миқдорида алимент қарздорлик тўлаш керак эди.
Мазкур иш юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро судининг қарорига асосан, ундирув белгиланади.
Бироқ қарздор алимент пулидан бўлган 17 миллион 743 минг қарздорлигини тўлашдан бош тортгач, «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро етиш тўғрисида»ги қонуннинг 23-моддасига асосан, ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, тарафларга юборилади.
Қарздорнинг мол-мулкини аниқлаш мақсадида қонуннинг 21-87-моддаларига кўра, тегишли ташкилотларга сўровномалар ҳам юборилган. Улардан келган жавобда эса қарздорга тегишли мол-мулклар аниқланмаган.
Натижада A.Aбдувохидовга қидирув эълон қилинади.
Қидирувда A.Aбдувохидов Тошкент шаҳар Бектемир туманида хуфиёна равишда истиқомат қилаётганлиги аниқланиб, Бюронинг Ғаллаорол туман бўлимига олиб келинди.
Суднинг қарорига асосан, МЖтКнинг 47-4-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Мафтуна КАРИМОВА, ЎзА