Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алиментни тўламагани учун 15 суткага қамалди
13:45 / 2022-07-13

Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд вилояти бошқармаси cуриштирув ва маъмурий амалиёт шўъбаси томонидан терговга қадар текширув ва суриштирув давомида асосли ва сифатли қарорлар қабул қилиниши устидан доимий назорат ўрнатилган.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида бошқарма ва унинг туман, шаҳар бўлимлари томонидан 79 та жиноят ҳақида ариза ва хабар қайд қилиниб, 77 ҳолатда жиноят иши қўзғатилган. Иккита ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарорлар қабул қилинган. Йилнинг олти ойида иш юритувга олинган жами 80 та жиноят ишларидан 77 таси бўйича 77 нафар шахсларга нисбатан айблов далолатномалари ва 3 таси бўйича 3 нафар шахсга нисбатан ярашув қарори тегишли идораларга юборилган. 

– Бошқарма томонидан ушбу даврда суриштирув ҳаракатлари ўтказилган жиноят ишлари бўйича 631 миллион 445 минг сўмлик зарар аниқланиб, айбланувчилардан 394 миллион 242 минг сўми ундирилиши таъминланди – дейди МИБ Самарқанд вилояти бошқармаси суриштирувчиси Азамат Миршаев. – Алимент қарздорлигини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келаётган 521 нафар қарздор Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47(4)-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилди.  

Жумладан, Пахтачи туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг қарори билан қарздор Қ.Ж.дан ундирувчи А.Ф. фойдасига уч нафар фарзандининг моддий таъминоти учун иккидан бир қисми микдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган. Мазкур ижро ҳужжати бўйича қарздор Қ.Ж. огоҳлантиришларга қарамасдан алимент тўловларини тўламаганлиги сабабли 28 миллион 878 минг сўм алимент қарздорлиги келиб чиққан. Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздорга нисбатан маъмурий иш қўзғатилиб, жиноят ишлари бўйича Пахтачи туман судининг қарорига асосан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланган.  


Ғ.Ҳасанов, ЎзА