Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Алимент ундирув ойлиги” давом этмоқда
11:25 / 2022-03-05

Юртимизда вояга етмаганларнинг ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоя қилиш, алимент ундирувлари йўналишидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида жорий йилнинг 21 февралдан 21 мартга қадар “Алимент ундирув ойлиги” деб эълон қилинди.

Айни пайтда Бюронинг Навоий вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувида 12 мингдан ортиқ алиментга оид ишлар бўлиб, 9 минг нафардан ортиқ ундирувчилар номига банк пластик карталари очилган. Уларга ягона ахборот тизими орқали 4,7 миллиард сўмга яқин алимент маблағлари тўлаб берилди.

- Ойлик доирасида эса 434 нафар қарздор отадан 368,4 миллион сўм алимент пуллари ундирилди, - дейди МИБ Навоий вилоят бошқармаси суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш бўлим катта инспектори Рустам Қаҳрамонов. - Вояга етмаган фарзандларини моддий таъминлашдан бўйин товлаган 7 нафар қарздор ота маъмурий жавобгарликка тортитилиб, шундан 2 нафари суд жараёнида 24,1 миллион сўм алимент қарздорлигини тўлаб берди. Шунингдек, маъмурий жавобгарликка тортилсада, тўғри хулоса чиқармасдан алимент пулларини ўз вақтида тўламасдан келаётган бир нафар қарздорга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Алимент пулларини ўз вақтида тўлаш юзасидан бир неча бор огоҳлантирилганига қарамасдан яшаш манзилини доим ўзгартириб келган 4 нафар қарздор шахсга нисбатан эса қидирув эълон қилинди.  

Тизим ходимлари томонидан дарз кетган оилаларни яраштириш бўйича олиб борилган тарғибот-тушунтириш тадбирлари давомида февраль ойида 91 та оила яраштирилди.

Бундан ташқари, 47 нафар қарздор ишга жойлаштирилди.

Ойлик доирасидаги ишлар давом эттирилмоқда.

А.Бўриев, ЎзА