Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Алимент тўловлари» жамғармасидан 1 млрд. сўмга яқин қарздорлик тўлаб берилди
18:40 / 2023-01-10

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 7 мартдаги фармон ижросини таъминлаш, алимент тўловлари жамғармаси фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 августдаги қарори қабул қилиниб, «Алимент тўловлари жамғармаси тўғрисида» низом тасдиқланган.

Мажбурий ижро Бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси иш юритувида бўлган алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатларидан 47 таси бўйича салкам 1 млрд. сўмлик алимент пуллари ундирувчиларнинг АТ «Алоқа банк» томонидан берилган пластик картасига ўтказиб берилди.  

Мазкур 42 нафар алимент ундирувчиларига вояга етмаган фарзандлари учун қарздор оталар томонидан алимент пуллари ўз вақтида тўланмай келингани, натижада катта миқдордаги алимент қарздорликлари юзага келиб, қарздорларга нисбатан белгиланган маъмурий ҳамда жиноий жавобгарликдан ҳам тўғри хулоса чиқармаганларнинг ижро ишлари бўйича тўлаб берилмоқда. 

Жумладан, бюронинг Олмазор туман бўлими иш юритувидаги ФИБ Шайхонтоҳур туманлараро судининг буйруғига асосан қарздор У.Т.дан ундирувчи М.Т. фойдасига 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро иши бўйича 132 ой давомида ўз вақтида тўланмаган алимент пуллари 43,1 млн. сўмга етган.

Қарздорга қўлланилган маъмурий жавобгарликдан хулоса қилмай, қасддан яна алимент пулларини тўламай келган.

Қарздор отага нисбатан ЖИБ Олмазор туман судининг ҳукми билан тегишли жазоси тайинланиб, 43,1 млн. сўм миқдоридаги алимент қарздорлиги ундириш белгиланган. 

Мазкур ижро ҳужжатига асосан «Алимент тўловлари» жамғармаси ҳисобидан 43,1 млн. сўм миқдоридаги алимент қарздорлиги ундирувчи М.Т. номига очилган банк пластик картасига ўтказиб берилди.  

Ҳозирги кунда ижрони таъминлаш юзасидан ҳаракатлар олиб борилмоқда.  

ЎзА