Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алимент тўловлари жамғармаси ташкил этилади
12:33 / 2022-08-04

Вазирлар Маҳкамасининг “Алимент тўловлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида “Алимент тўловлари” жамғармаси ташкил этилади.

Унга Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 50 миллиард сўм ажратилади.

Шунингдек, Жамғарма қуйидаги маблағлар ҳисобидан шаклланиб боради:

алимент тўлаш мажбурияти юклатилган шахслардан ундирилган маблағлар;

вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ҳисобидан олинган даромадлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, халқаро институтлар ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Жамғарма ҳисобидан тўловлар фақат вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгарликка тортилган қарздорга нисбатан татбиқ этилади.

Жамғарма фаолиятини бошқариш Мажбурий ижро бюроси томонидан амалга оширилади.

Тўловларни тўлаш тартиб-таомиллари устидан қатъий назорат ўрнатиш мақсадида барча амалиётлар Мажбурий ижро бюросининг Алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими орқали амалга оширилади ва тўловлар ушбу тизимга уланган алмент олувчиларнинг банк карталарига ўтказиб берилади.

 

ЎзА