Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алимент тўловчилар учун меҳнат ярмаркаси
16:53 / 2025-08-09

Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туман бўлими томонидан ишсиз алимент тўловчиларнинг бандлигини таъмилаш мақсадида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан жойларда алимент тўловчи ишсиз қарздорларни иш билан таъминлаш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими билан биргаликда ташкил этилган навбатдаги ярмаркада  11 та корхона, муассаса ва тадбиркорлик субъектлари ўзларида мавжуд бўлган 20 дан ортиқ бўш иш ўринлари билан иштирок этишди. Натижада 5 нафар ишсиз фуқоранинг бандлиги таъминланиб, 20 нафарига меҳнат муносабатлари юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири