Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алимент тўлашдан қочган ота 15 суткага қамалди
11:46 / 2021-02-19

Фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилояти Шеробод туманлараро судининг 2018 йил 28 майдаги буйруғи билан И.Холбоевга бир нафар вояга етмаган фарзанди учун алимент тўлаш мажбурияти юклатилган.

Бироқ, у суднинг буйруғини тан олмай фарзанди учун тўланиши лозим бўлган алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келган.

Фарзандининг моддий таъминоти учун олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида Мажбурий ижро бюроси Шеробод туман бўлими қарздор отага нисбатан ўтган йил 14 февраль куни қидирув эълон қилган.

Яқинда Бюронинг вилоят бошқармаси қидирув гуруҳи ходимлари қарздор отани топиб, 17 миллион 786 минг сўм алимент пулларини тўламагани учун маъмурий баённома расмийлаштириб, жиноят ишлари бўйича Шеробод туман судига қонуний кўриб чиқиш учун тақдим этди.

Суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида ушбу масала кўриб чиқилди. Алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаган бемеҳр отага нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди. Шунингдек, у маъмурий қамоқ жазосини ўтаб бўлгач, икки ой ва ундан ортиқ муддатда алимент қарздорлигини тўлашдан бош тортса, жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилди.

Нуриддин Чориев,

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё

вилоят бошқармаси инспектори