Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг 2019 йил 12 июлдаги суд буйруғига асосан қарздор К.М.дан собиқ ўртоғининг фойдасига бир нафар фарзандининг таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.
Жавобгар К.М.нинг алимент тўловидан юзага келган 39 миллион 182,8 минг сўм қарзни тўламаганлиги сабабли, унга нисбатан Мажбурий ижро бюроси Хўжайли туман бўлими ходими томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Хўжайли туман судига юборилган. Ушбу суд қарорига кўра унга 15 сутка қамоқ жазоси тайинланган. Шунда кейин ҳам жавобгар ўзига тегишли хулоса чиқармаган ва алимент пулларини тўламаслиги оқибатида, қарздорлик 45 миллион сўмдан ошган.
Шу сабабли жиноят ишлари бўйича Хўжайли туман суди раиси С.Даулетмуратов томонидан Мажбурий ижро бюроси туман бўлими биносида сайёр суд мажлиси ўтказилди. Судда жавобгарга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддаси қўлланилиб, олти ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.