Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алимент тўлашдан бўйин товлаган 126 нафар фуқаро жавобгарликка тортилди
09:15 / 2023-02-23

Фарғона вилоятида оилавий ажримлар ва низолар сони камаймаяпти. Биргина ўтган йилда вояга етмаганларнинг таъминоти учун алимент ундириш билан боғлиқ 51 минг 808 та ижро ҳужжатлари бўйича 83 миллиард сўм ундирилди. 1 минг 483 нафар оилалар давлат ижрочилари томонидан яраштирилди ва 1 минг 886 нафар ишсиз қарздорлар ишга жойлаштирилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи Аюбхон Алимов Халқ депутатлари вилоят кенгашининг сессиясидаги ҳисоботида бу ҳақида маълум қилди. Бу тоифадаги ижро ҳужжатлари бўйича 1 минг 800 нафар қарздорларнинг республикамиздан четга чиқиш ҳуқуқлари чекланди ҳамда алимент тўлашдан бўйин товлаб келган 1 минг 16 нафар қарздорларга нисбатан қидирув эълон қилинган.  

Ички ишлар органлари ходимлари билан ҳамкорлик натижасида 728 нафари ушланиб, қарздорлик ундирилди. Ўз фарзандининг моддий таъминоти учун алимент тўлашдан қасддан бош тортиб келган 1 минг 957 нафар қарздорларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддасига асосан ҳужжатлар тайёрланиб, судларга кўриб чиқиш учун юборилди.  

Судларда мазмунан кўриб чиқилиб, маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Алимент қарзини тўлашдан бўйин товлаган ва маъмурий жавобгарликка тортилганидан тўғри хулоса чиқармаган 140 нафар қарздорлар Жиноят кодексининг 122-моддаси билан айбланиб, судларга юборилган. Шундан 126 тасига нисбатан суднинг қонуний ҳукми чиқарилди.  

 

М.Сулаймонов, ЎзА