Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алимент тўламаган отанинг автомашинаси хатланди
09:44 / 2022-08-20

Алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш борасида Мажбурий ижро Бюроси томонидан барча қонуний чоралар кўрилмоқда.

Бюронинг Бухоро вилояти Ғиждувон тумани бўлими иш юритувидаги Фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг 2020 йил  февралдаги жавобгар Ш.Р.дан ундирувчи М.Ж. фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган бўлсада, қарздор ижро ҳужжати талабларини бажаришдан бўйин товлаб келган.  

– Қарздорнинг алимент қарздорлиги қайта ҳисоб-китоб қилинганда 2022 йил  10 август ҳолатида 25,1 миллион сўмни ташкил қилади, – дейди Бўлим давлат ижрочиси Я.Холиқов. – Қарздор турли баҳоналар билан алимент тўлашдан бўйин товлаб келганлиги сабабли, мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли бўлган “Дамас” автомашинаси хатланди. Натижада алимент қарздорлиги учун жарима майдончасига вақтинчалик сақлаш учун жойлаштирилди. 

Қарздорлик белгиланган муддатда бартараф қилинмаган тақдирда, мазкур автомашина баҳоланиб, “E-auksion” электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқариш чоралари кўрилади. 

 

Зариф Комилов,  
ЎзА