Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алимент тўламаган ота 15 суткага қамалди
14:16 / 2023-06-02

Фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг 2022 йил 2 июндаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Й.Х. дан Г.Х. нинг фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган эди.

Ушбу ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Учқудуқ тумани бўлим иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли бўлган мол-мулклар аниқланмаган. Шунингдек, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” ги қонуннинг 421-моддасига асосан Й.Х.нинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш ҳуқуқига чеклов ўрнатилган. 2023 йилнинг 1 май ҳолатига қарздорнинг алимент қарзи 9 миллион 768 минг сўмни ташкил қилган.  

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор Й.Х. алимент пулларини тўламаганлиги сабабли унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 474-моддаси талабига асосан маъмурий жавобгарлик масаласини ҳал қилиш учун тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман судига юборилган. Суднинг тегишли қарорига асосан қарздорга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.  

Мажбурий ижро бюроси Учқудуқ тумани бўлими томонидан оилаларни яраштириш, алимент пулларини ундириш юзасидан қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида жорий йилнинг 5 ойи давомида 18 оила бўлим давлат ижрочилари ташаббуси билан яраштирилган. Бундан ташқари, қарздорлар томонидан ундирувчилар фойдасига алимент қарздорлиги ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли 7 нафар қарздор Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман судига юборилди. Ушбу ҳуқуқбузарлардан 6 нафарига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган ва бир нафар қарздор алимент пулларини тўлиқ тўлаб берганлиги сабабли МЖтКнинг 271-моддасига асосан маъмурий иш тугатилган.  

А.Бўриев,  

ЎзА