Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алимент тўламаган икки ота 15 суткага қамалди
12:44 / 2021-01-21

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани бўлими ижрочилари алимент пулини ўз вақтида тўламаган икки нафар отага нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштириб, қонуний кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича туман судига юборди.

Ушбу баённомалар жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон туман судида қарздор оталар иштирокида кўриб чиқилди. Суд мажлисида А.Яхёев 2016 йил 7 январь кунидаги суд буйруғига асосан бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент тўлаб бориши белгиланган бўлса-да, ҳозиргача 15 миллион сўмдан ортиқ қарздорлиги борлигини тан олиб, суддан енгиллик сўради. Шунингдек, алиментчи ота Б.Холматов ҳам ҳуқуқбузарлигига иқрор бўлиб, бир нафар вояга етмаган фарзанди учун 10 миллион 795 минг сўм пулни тўламаганидан афсусда эканини маълум қилди.  

Суд мажлисида ҳуқуқбузар алиментчи оталарга тегишли қарор чиқарилиб, ҳар бирига 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

МИБ Сурхондарё вилоят бошқармаси катта инспектори Қ.Турсуновнинг таъкидлашича, алиментчи оталар белгиланган маъмурий қамоқ жазосидан ўзларига тегишли хулоса чиқармай, икки ой ва ундан ортиқ муддат давомида фарзандлари олдидаги қарздорликни тўламаса, бу уларнинг жиноий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.  

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА