Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алимент пуллари ундирилди
12:32 / 2025-12-11

Мажбурий ижро Бюроси Навоий вилояти бошқармаси Қидирув шуъбаси ходимлари томонидан қидирувдаги қарздор шахслар ва уларнинг мол-мулклари турган жойни аниқлаш, уларга қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида тезкор қидирув тадбирлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, 2025 йилнинг ўтган даври мобайнида 410 нафар жисмоний шахс топилиб, 450 миллион сўм қарздорлик ундирилди.

– Ҳозирда 147 нафар қарздорни топиш чоралари кўрилмоқда. Ушбу шахсларнинг 101 нафари республика ҳудудида яшириниб юрганлиги, 46 нафари эса чет элга турли мақсадларда чиқиб кетганлиги аниқланган, – дейди Мажбурий ижро бюроси Навоий вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари Назиржон Ғаффоров. – Хатирчи туманида яшовчи фуқаро Б.Д чет элда бўлгани сабабли унга нисбатан қидирув эълон қилинган эди. Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида халқаро қидирувда бўлган қарздор Россия Федерациясида ушланиб, 14,6 миллион сўм алимент қарздорлиги тўлиқ ундирилди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири.