Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алимент пуллари ундирилди
15:53 / 2024-03-02

Аксарият инсонлар қонун барчага баробарлигини, суд қарори ижроси сўзсиз таъминланишини, уларга ижро учун берилган муддат имконият эканлигини билишса-да, ўз мажбуриятларини бажаришни истамайди.

Фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё тумани судининг буйруғига асосан қарздор А.А.дан ундирувчи Э.Б. фойдасига алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Сирдарё тумани бўлими иш юритувига келиб тушгач, ижро иши қўзғатилган. Ижро ҳужжати бўйича қарздорлик ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли, қарздорнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқи вақтинча чекланган. А.А.га ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочиси томонидан қарздор алимент пулини тўлашдан бўйин товлаб келаётганлиги, бу ҳаракат Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддасига асосан 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланилиши тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилган. Энди унга имконият берилмаслиги моҳиятини англаган отадан ундирувчи фойдасига жами 103 000 000 сўм алимент пуллари ундириб берилди.

Ш.Суяров, ЎзА мухбири