Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алимент пули олдиндан тўланди
17:27 / 2023-05-12

Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан, қарздор А.Б.дан ундирувчи Г.Б.нинг фойдасига икки нафар фарзандининг таъминоти учун қарздорнинг ҳар ойдаги даромадининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган бўлиб, мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг Нукус шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ва тегишли тартибда ижро иши юритуви қўзғатилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор ота томонидан алимент нафақаси ойма-ой тўланиб келинган. Шунга қарамасдан, жорий йилнинг апрель ойида қарздор бюро бўлимига келиб, қолган давр учун алимент пулларини олдиндан тўлаб бериш истагини билдирган.  

Шу сабабли давлат ижрочиси томонидан амалий ёрдам кўрсатилиб, умумий қарз ҳисоб-китоб қилинган ва қарздор А.Б. 40 миллион сўм пулини нақд кўринишда тўлаб берди.  

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА