Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алимент ўрнига уй: ота масъулияти амалда намоён бўлди
08:19 / 2026-02-20

Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 2022 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор У.А.дан ундирувчи У.Д. фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзанд таъминоти учун алимент ундириш белгиланган эди. Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Яшнобод туман бўлими иш юритувига келиб тушиб, ижро ҳаракатлари бошланган.

Ижро жараёнида масалага фақат молиявий мажбурият сифатида эмас, балки фарзандлар тақдири нуқтаи назаридан ёндашилди. Қарздор ота алимент тўловлари ўрнига салкам 1 миллиард сўм қийматга эга бўлган 3 хонали хонадонни фарзандлари фойдасига расмийлаштириб берди.

Бу қарор, аввало, икки нафар фарзанднинг ўз уйига, ўз мустақил яшаш маконига эга бўлишига хизмат қилди. Эндиликда улар доимий турар жой билан таъминланган ҳолда, барқарор муҳитда улғайиш имкониятига эга. Бу эса ойма-ой алимент тўловидан кўра узоқ муддатли ва кафолатли ижтимоий ҳимоя шакли ҳисобланади.

Муҳими, мазкур ҳолат ота ўз фарзандлари тақдирига бефарқ эмаслигини, уларнинг келажаги учун масъулиятни ҳис этган ҳолда амалий қадам ташлаганини кўрсатади. Томонлар келишувига асосан ижро иши тамомланди.

Ҳамроз Баянов,

ЎзА