Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алимент олдиндан тўланди
16:14 / 2026-02-13

Алимент тўловлари фақат мажбурият эмас, балки фарзандлар олдидаги бурч ҳисобланади.

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармасининг Поп тумани бўлими давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ҳуқуқий тушунтириш ва профилактик чора-тадбирлар самарасида қарздор фуқаро С. И. ўз оталик бурчини тўлиқ адо этди.

У фарзандлари 18 ёшга тўлгунга қадар бўлган алимент мажбуриятини бир марталик тўлов асосида бажарди. Ундан салкам 225 миллион сўм алимент қарзи фарзандлари вояга етгунга қадар бир йўла тўлиқ ундириб берилди.

Бунинг натижасида болаларнинг қонуний ҳуқуқлари таъминланди, уларнинг келажаги учун зарур бўлган маблағ қонун доирасида ундирилди. Қолаверса, қарздор томонидан мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги сабабли унга нисбатан қўлланилган барча чекловлар бекор қилиниб, ижро ҳужжати қонун талабларига биноан таъминланди.

Бинобарин, бюро органлари олиб бораётган саъй-ҳаракатлар айни шу мақсадга – вояга етмаганларнинг ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган. Биргина ўтган 2025 йилнинг ўзида Наманганда 210 миллиард сўм алимент қарздорлиги ундирилган.  

Оқилхон Дадабоев, ЎзА