French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алиев ва Пашинян учрашуви қарорсиз якунланди
10:55 / 2023-07-16

Европа кенгаши раиси Шарль Мишель мамлакатлар ўртасида сиёсий келишувга эришиш ҳаракати доирасида Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан олтинчи марта учрашув ўтказди. Афсуски, мулоқот якуни бўйича қарор қабул қилинмади.

Мишель матбуот анжуманида Пашинян ва Алиев билан давом этаётган музокара давомида томонлар бир-бирининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини тан олиши, Қорабоғдаги арманлар, гуманитар вазият, ҳарбий асирларни озод этиш, Лочин йўлагини очиш, ҳуқуқ ва хавфсизликни таъминлаш каби барча масалалар муҳокама қилинганини билдирди.

Шу билан бирга якунда ҳеч қандай қарор қабул қилинмагани ҳам маълум қилди.

“Ҳақиқий натижага эришиш келгуси қадамларга боғлиқ, зўравонлик ва кескин риторикага чек қўйиш керак”, - дея таъкидлади Мишель.

У навбатдаги йиғилиш ёз охирига қадар ташкил этилиши режаси борлигини айтиб ўтди.

Озарбайжон, Арманистон ва Европа кенгаши раҳбарларининг аввалги учрашуви 14 май куни Брюсселда бўлиб ўтган эди.

ЎзА