Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алиев ва Пашинян ноябрда яна учрашади
11:39 / 2022-09-01

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель воситачилигида музокара ўтказди ва ноябрь ойида яна кўришишга келишиб олди. Бу ҳақда “Тренд” агентлиги хабар тарқатди.

“Чегаралар делимитацияси ва хавфсизлик бўйича комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ноябрь ойида Брюсселда бўлиб ўтади. Тадбирдан кейин икки давлат раҳбари учрашади”, дейилади ахборотда.

Томонлар, шунингдек, Ташқи ишлар вазирлари даражасида тинчлик шартномасини имзолаш бўйича мазмунли музокарани давом эттиришга келишиб олди.

“Брюсселда ўтган музокарада Озарбайжон ва Арманистон раҳбарлари маҳбусларни озод қилиш ва бедарак йўқолганлар тақдирини аниқлаш, чегараларни делимитация қилиш ва хавфсизликни таъминлаш, минтақадаги коммуникация воситаларини блокдан чиқариш, умуман, Озарбайжон - Арманистон муносабатини тартибга солиш билан боғлиқ барча масалаларни муҳокама қилишди”, деб ёзган нашр.

Бу икки давлат етакчисининг аввалги учрашуви 22 май куни Брюсселда бўлиб ўтган эди.
Алиев