Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Али бин Футайс Ал-Маррий: Коррупция – тараққиётнинг биринчи душмани
17:07 / 2023-12-19

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тизимида Коррупцияга қарши кураш бўйича махсус маслаҳатчи доктор Али бин Футайс Ал-Маррий Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний томонидан таъсис этилган Халқаро коррупцияга қарши курашиш бўйича юксак мукофоти топширилиши муносабати билан тантанали тақдирлаш маросими Тошкентда ўтказилаётганига алоҳида эътибор қаратди.

Унинг “QNA” ахборот агентлигига берган эксклюзив баёнотида коррупция сабаб дунёда барқарор ривожланиш секинлашишини айтиб, ушбу иллат тараққиётнинг биринчи душмани эканлигини қўшимча қилди.

Бу жараёнда икки ва кўп томонлама ҳамкорлик жуда муҳимлигига тўхталган Ал-Маррий коррупция жиноят экани, бундай  жиноятни содир этганлар қочиб қутулмаслиги лозимлиги, жазо муқаррарлиги, коррупция ишида айбланганларни экстрадиция қилиш зарурлиги тўғрисида давлатлар ўртасида келишув бўлиши кераклигини таъкидлади.

Шунингдек, у жорий йил мазкур анжуманни Ўзбекистонда ўтказиш борасидаги саъй-ҳаракатларни олқишлади.

Ўзбекистон глобал шаффофлик кўрсаткичи бўйича 5 поғона юқорига кўтарилгани, коррупцияга қарши кураш бўйича Жаҳон банки кўрсаткичида ҳам ўсишга эришгани эътироф этилди.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА