Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Александрия шаҳри яқинида акула болалари ушланди
12:04 / 2023-06-19

Балиқчилар Ўрта ер денгизида, Мисрнинг Александрия шаҳри ҳудудидаги соҳил яқинида акула болаларини тутиб олган. Маҳаллий Океанография ва балиқчилик институти экспертлари таъкидлашича, акуланинг ушбу тури маҳаллий ҳудудга хавф солмайди.

“Cairo24” портали тарқатган хабарда айтилишича, “акулача”лар қўлга олиниши шаҳар аҳолиси хавотирига сабаб бўляпти. Шу боис маҳаллий ҳокимият экспертлардан ҳодисага изоҳ беришни сўраган.  

Океанографлар ва институт мутахассислари маълум қилишича, бу мако акуласи бўлиб, маҳаллий аҳолига ҳеч қандай хавф туғдирмайди. Қолаверса, акула болалари соҳилдан уч километр жойда ушланган.  

Таъкидланишича, айни воқеа содир бўлиши табиий ҳол, чунки Ўрта ер денгизида ҳам, Қизил денгизда ҳам ҳозир жониворлар кўпаядиган давр.  

8 июнь куни Хургада дам олиш манзилида акула ҳужумига учраган Россия фуқароси ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқалган эди. Шундан кейин маҳаллий оммавий ахборот воситаларида Мисрнинг Қизил денгиз музофоти губернатори Амир Ҳанафий барча меҳмонхоналар чўмилиш ҳудудида мажбурий тарзда одамларни акула ҳужумидан ҳимоя қилиш учун махсус тўр ўрнатиш масаласи ўрганилаётганини ёзди.