Александр Новак: «Европадаги энергетика инқирозида Россия айбдор эмас»
– Европада юзага келган энергетика инқирозида на Россия, на “Газпром” компанияси айбдор эмас, – дея фикр билдирмоқда Россия Федерацияси бош вазири ўринбосари Александр Новак.
“Россия-1” телеканали хабар беришича, Новак минтақадаги энергетика инқирозининг кучайишига узоқ қиш даври таъсир қилганини, бунинг натижасида Европа ер ости газ омборларидан катта ҳажмдаги газ кўтарилганини таъкидлаган. Аввалроқ Россиянинг “Газпром” компанияси газ етказиб бериш бўйича шартномани қайта кўриб чиққани, бироқ музокаралар муваффақиятсиз ўтганлиги туфайли Польшанинг PGNiG нефт-газ компаниясини судга бергани хабар қилинган эди.
Александр Новакнинг сўзларига кўра, жаҳон иқтисодиёти пандемиядан тикланишни бошлаган. Шу боис суюлтирилган газ биринчи навбатда АҚШдан Осиёнинг энергетика бозорларига чиққан.