Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Александр Файнберг ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинади
14:38 / 2021-05-16

Мамлакатимизда халқимиз қалбидан чуқур жой олган шоир ва ёзувчилар номини абадийлаштириш, асарларини оммалаштириш мақсадида самарали ишлар олиб борилмоқда.

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар студияси” ДУК томонидан Ўзбекистон халқ шоири Александр Файнберг ҳақида ҳужжатли фильм суратга олиниши ана шундай ишлардан биридир.

Мазкур фильм шоирнинг ҳаёти ва ижодига бағишланади. Адиблар хиёбонида ҳайкаллари ўрнатилган атоқли ўзбек шоир ва ёзувчилари ҳақидаги "Халқ юраги" туркум фильмларидан бири.

Кинематография агентлиги ахборот хизматининг хабар беришича, ҳозирда фильмни суратга олиш учун тайёргарлик жараёнлари бошланган. Ижодий жамоа белгиланган жойлар билан танишиб, сюжет ва интервью эпизодлари учун режиссёрлик сценарийлари устида иш олиб бормоқда.

Файзулло Яҳёев, ЎзА