Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Албания полицияси Германияда террорчилик ҳаракатига тайёрланаётган Тожикистон фуқаросини қўлга туширди
09:23 / 2020-05-02

Албания ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари Интерпол кўмагида “Ислом давлати” тақиқланган террорчилик ташкилоти аъзоси бўлган, террорчилик ҳаракатига ҳозирлик кўраётган гуруҳга алоқадор Тожикистонлик шахсни ҳибсга олди.


Албания ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари Интерпол кўмагида “Ислом давлати” тақиқланган террорчилик ташкилоти аъзоси бўлган, террорчилик ҳаракатига ҳозирлик кўраётган гуруҳга алоқадор Тожикистонлик шахсни ҳибсга олди.

24 ёшли Комрон Зуҳуров 29 апрель куни ушланган. Уни ҳибсга олиш тўғрисидаги қарор ГФРнинг Карлсруэ суди томонидан чиқарилган.

Терговчилар Зуҳуровнинг номини бундан аввалроқ Германияда қўлга олинган, келиб чиқиши тожикистонлик бўлган гуруҳ билан боғламоқда. Айтишларича, ўша гуруҳ АҚШнинг 2 та ҳарбий объекти, жумладан Аахен шаҳри яқинидаги Гейленкирхен аэродромини мунтазам кузатишган ва тергов ходимларининг тахминича, парапландан фойдаланган ҳолда ушбу ҳудудларга террорчилик ҳужуми уюштиришни режалаштиришган.

Гуруҳ етакчиси, дея гумон қилинаётган Равшан Б. Албанияда бир кишини ўлдириш учун 40 минг доллар олган, бироқ буюртмани бажара олмаган ва ўтган йил март ойида қўлга тушган. Ўшанда терроризмда айбланиб, жами 11 киши ҳибсга олинган, улардан 9 нафари Тожикистон фуқаролари эди. Полиция шубҳали кишилар манзилида қурол-яроғ ва портловчи моддалар мавжудлигидан гумон қилиб, тинтув ўтказган, лекин тақиқланган моддалар топилмагач, улар қўйиб юборилган.
Ўша кимсалар орасида Комрон Зуҳуров ва гуруҳнинг жорий йил апрель ойида қўлга олинган бошқа аъзолари бўлганми ёки йўқми, бу савол ҳозирча жавобсиз қолмоқда.