Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қалампир экспорт қилинади
12:25 / 2020-09-04

Жорий йилнинг баҳор ойида Тошкент вилояти Оҳангарон туманида ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида уларга ер майдонлари ажратиб берилганди.


Жорий йилнинг баҳор ойида Тошкент вилояти Оҳангарон туманида ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида уларга ер майдонлари ажратиб берилганди.

Хусусан, 2-сектор раҳбари, туман прокурори ташаббуси билан “AGRO MIR” масъулияти чекланган жамияти қишлоқ хўжалик кооперацияси томонидан 50 нафар йигит-қизга жами 15 гектар ер ажратилиб, экспортбоп қалампир навлари экилганди. Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази 109 миллион сўм миқдорида субсидиялар ҳам ажратди.

photo_2020-09-04_12-15-05.jpg

Айни кунларда меҳр билан парваришланган қалампирлар ҳосилга кирди. Оҳангаронлик ёшлар ўз меҳнатларининг самарасини йиғиштириб олишни бошлади. Режага кўра, ҳар гектаридан 15 тоннадан ҳосил олиш кўзда тутилган бўлиб, кооперация томонидан ёшларга қалампирнинг ҳар бир килоси учун 2 минг сўмдан пул тўланяпти.

“AGRO MIR” МЧЖ қишлоқ хўжалик коопорацияси туркиялик ҳамкорлар билан имзолаган шартномага кўра, ҳосилнинг барчаси экспорт қилинади.