English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ал-Жазира мухбири ижтимоий тармоқлар ва журналистика ҳақида гапирди
09:21 / 2019-08-16

Ал-Жазира мухбири ижтимоий тармоқлар ва блогерлик ривожланган бир даврда журналистика касбининг аҳамияти ҳақида гапирди.


Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти томонидан ташкил этилган “Зўравонликка етакловчи экстремизмга қарши курашда ОАВнинг роли” мавзусидаги халқаро форум давом этмоқда. Ал-Жазира мухбири ижтимоий тармоқлар ва блогерлик ривожланган бир даврда журналистика касбининг аҳамияти ҳақида гапирди.

Ал-Жазира телеканалининг инглиз тили бўлими мухбири Робен Форестье Уолкер:

– Мен ўзимни “эски мактаб” журналисти деб ҳисоблайман. Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш учун етарли даражада ёшман, аммо уларга баҳо беришга бироз қарилик қилсам керак. Бугун ижтимоий тармоқлар етакчи ахборот манбасига айланганда ҳам, Ал-Жазира 24 соат узлуксиз равишда инглиз тилида хабарлар узатиб келмоқда. Доим ўзимга шундай савол бераман “Ҳозирги ижтимоий тармоқлар фаол бўлган бир даврда журналистларнинг роли қандай? Бизнинг фаолиятимиз қанчалик аҳамиятли, биз ҳамон жамиятга керакмизми?” Мен журналистлар фаолиятини таҳлил қилар эканман “Ҳа, биз керакмиз”, деган хулосага келаман. Ал-Жазира яхши мавқега эга бўлган халқаро агентлик сифатида, бугунги чегара билмас ахборот майдонида худди маёққа ўхшайди. Ижтимоий тармоқлардаги ахборот “фейк” бўлиши мумкин, лекин профессионал журналист доим ҳаққоний, текширилган хабарни узатади. Сифатсиз журналистика жамиятда турли тушунмовчиликлар, зиддиятларга сабаб бўлади. Менинг фикримча биз, журналистлар ахборот узатишнинг юқори профессионал даражасини сақлаб қолган ҳолда фаолият юритишимиз зарур. Ижтимоий тармоқлар ахборот манбаси сифатида етакчи бўлган бир вақтда фақатгина профессионаллик ОАВларни ўз ўрнини сақлаб қолишига ёрдам беради.