ФОТОРЕПОРТАЖ
Аввал хабар берганимиздек, Тошкент шаҳрида мукофот жамғармаси 75 минг АҚШ долларини ташкил этувчи «Ал-Беруний» III халқаро шахмат турнири бўлиб ўтмоқда.
Мусобақа тўрт гуруҳ – «Masters», «Challengers», «Futures» ва «Open» йўналишларида ташкил этилган. Турнир якунига кўра, ғолиблар қуйидагича тақдирланади: «Masters» гуруҳида – 9 минг, «Challengers»да – 5 минг, «Futures»да – 3 минг ва «Open» йўналишида – 2 минг АҚШ доллари.
[gallery-27729]
Бешинчи тур якунларига кўра, «Masters» гуруҳида Арам Хакопян 5 имкониятдан 3,5 очко жамғариб, пешқадамлик қилмоқда. «Challengers» гуруҳида Адитья Миттал 4 очко билан етакчи бўлиб турибди.
«Futures» гуруҳида Алдиар Ансат ва Артур Давтян 3,5 тадан очко билан пешқадамлар сафида. «Open» гуруҳида эса Беҳруз Умаров, Элдияр Орозбаев ва Саидамин Омонов 5 тадан очко жамғарган ҳолда гуруҳда етакчилик қилмоқда.
Халқаро турнир ғолиб ва совриндорлари 21 февраль куни аниқланади.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА