Ал-Ақсо масжиди имоми қўлга олинди
Фаластин расмий ахборот агентлиги WAFA хабарига кўра, Шарқий Қуддусда Исроил полицияси Ал-Ақсо масжиди ҳовлисига рейд уюштириб, Имом Муҳаммад Али Аббосийни ҳибсга олган. Исроил полицияси амалиёт учун ҳеч қандай асос келтирмаган.
Хабарда таъкидланишича, бу ҳаракат Тель-Авив ҳукуматининг Ал-Ақсо масжиди, шунингдек, мажмуа имомлари ва кўнгиллиларига нисбатан чеклов кучайтирилиши жараёнининг бир қисми бўлиши мумкин.
Исроил назоратидаги Шарқий Қуддуснинг Эски шаҳар ҳудуди ва Ал-Ақсо масжиди атрофида кескин хавфсизлик чораларини қўллаш, хусусан фаластинлик уламолар ва фаолларни ушлаш, уларни масждиддан чиқариб юбориш орқали жазолаш орқали кескинлик кучайтирилаётгани айтилмоқда.
Г.Сатторова, ЎзА