Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Акция – даромад ва мулкдор бўлиш кафолати
10:01 / 2019-11-09

Республикамизда энг йирик ойна ва шиша маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “Кварц” акциядорлик жамияти устав капиталидаги давлат акциялари пакетининг 5 фоизи “Тошкент” республика фонд биржаси орқали SPO йўли билан сотувга қўйилмоқда.


Республикамизда энг йирик ойна ва шиша маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “Кварц” акциядорлик жамияти устав капиталидаги давлат акциялари пакетининг 5 фоизи “Тошкент” республика фонд биржаси орқали SPO йўли билан сотувга қўйилмоқда.

Мазкур савдолар ва тизим ҳақида тадбиркорлар ва инвесторларга тушунчалар бериш юзасидан ҳудудларда семинарлар ташкил этилмоқда. Шундай семинарнинг навбатдагиси Самарқандда ўтказилди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси ва расмий андеррайтер – масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Freedom Finance” қўшма корхонаси вилоят филиали ҳамкорлигида ташкил этилган семинарда мутахассислар жамият акциясини сотиб олишнинг афзалликлари, фуқаролар акциядор бўлганда улар қандай ҳуқуқларга эга бўлиши ҳақида тушунча берилди.

– Семинарнинг асосий мақсади шу каби семинар ва тарғибот-ташвиқот тадбирлари орқали аҳолининг фонд бозорига ишончини шакллантириш, уни мустаҳкамлашга қаратилган, – дейди Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари Абдулазиз Саттаров. – Аҳоли бўш турган пул маблағига қимматли қоғозларни сотиб олиб, мулкдор бўлиши ҳамда юқори даромад олиши мумкинлиги тушунтирилди.

Семинарда мутахассислар томонидан қимматли қоғозлар бозорига сармоя киритиш, акциядор бўлиш ва даромад олиш шакллари тўғрисидаги саволларга жавоб қайтарилди.