"Актау-2025" халқаро турнири вакилларимиз учун омадли ўтди
Қозоғистоннинг Актау шаҳрида бочча бўйича туркий давлатлар терма жамоалари ўртасида "Актау-2025" халқаро мусобақаси ўтказилди. Бешта мамлакатдан 30 нафар пара атлет иштирок этган мазкур турнирда Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари 1 та кумуш ва 5 та бронза медалларига сазовор бўлди.
Жумладан, Низомиддин Хайриддинов BC2 классда кумуш медалига эга чиққан бўлса, Ҳаётхон Ҳафизова (BC1 классда), Жавоҳирбек Алибеков (BC2 классда), Худойшукур Ёқубов (BC3 классда) ва жамоавий дастурда 2 та бронза медаллари қўлга киритилди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА