Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Актам Ҳайитов: Тараққиёт стратегиясида давлатимиз раҳбарининг сайловолди дастуридаги мақсад-вазифалар ўз аксини топган (+видео)
07:20 / 2022-01-19

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 18 январь куни бўлиб ўтган мажлисида илк марта «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисида»ги масала кўриб чиқилди.

Мажлисда Спикер Нуриддинжон Исмоилов қуйи палатанинг 2021 йилдаги фаолиятини сарҳисоб қилиш билан бирга қатор камчиликларни, келгусида қилиниши лозим бўлган ишларни алоҳида айтиб ўтди.

Қуйи палата мажлисидан сўнг сиёсий партияларнинг Қонунчилик палатасидаги фракциялари раҳбарлари оммавий ахборот воситалари вакиллари билан суҳбатда ушбу масала юзасидан ўз муносабатларини билдирдилар.

Хусусан, ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари Актам Ҳайитов қуйи палата мажлисларининг жонли тарзда узатилаётгани очиқлик ва ошкораликни таъминлашда муҳимлигига эътибор қаратди. Бу жараёнда фракция аъзолари ҳам иштирок этаётганини таъкидлади.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/QLpgR3aYVMU" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Шунингдек, А.Ҳайитов, фракциянинг ўтган йилги фаолияти хусусида ҳам қисқача тўхталиб ўтди:

— Фракциямиз энг асосий эътиборни қонун ижодкорлиги жараёнига қаратмоқда. Йил давомида фракция йиғилишларида 300дан ортиқ масалалар қизғин муҳокама қилинди.

15 январга қадар муҳокама қилинган Тараққиёт стратегияси лойиҳасини такомиллаштиришда фаол иштирок этдик. Бу ҳужжатда давлатимиз раҳбарининг сайловолди дастурида илгари сурилган мақсад-вазифалар ўз аксини топган. Шунингдек, ЎзЛиДеПнинг дастурий вазифалари ҳам ушбу ҳужжатда мавжуд. Шу боис биз ўз фаолиятимизни Тараққиёт стратегияси асосида танқидий-таҳлилий руҳда олиб борамиз, — деди А.Ҳайитов.

Муҳтарама Комилова, ЎзА