Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Актам Ҳаитов: “Шошма-шошарлик билан йирик биноларни байрамга қуриб битказиш одатига нуқта қўйиш керак”
17:20 / 2019-12-20

Бугун Халқаро матбуот марказида Халқаро пресс-клубнинг пресс-кофе форматидаги дастури Ўзбекистондаги мавжуд беш партиянинг раҳбарларини очиқ мулоқотга йиғди.


Бугун Халқаро матбуот марказида Халқаро пресс-клубнинг пресс-кофе форматидаги дастури Ўзбекистондаги мавжуд беш партиянинг раҳбарларини очиқ мулоқотга йиғди.

Анжуманда партия раҳбарлари 18 декабрь куни Тошкент метрополитенининг Юнусобод қисмида рўй берган фалокатга ўз муносабатларини билдирдилар.

Партия раҳбарлари вазиятда хавфсизлик чоралари кўрилмагани ва эрта битиришга шошма-шошарлик бўлганини танқид остига олдилар.

“Юнусобод метросининг қурилиши пайтида содир бўлган фожианинг такрорланишига йўл қўймаслик учун жамоатчилик назоратини кучайтиришимиз керак“, деди Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Улуғбек Иноятов.

ЎзЛиДеП сиёсий кенгаши раиси Актам Ҳаитов фожиада депутатларни ҳам айблади. 

“Юнусободда янги қурилаётган метрода содир бўлган ҳодисада халқимиз фарзандлари, ёш йигитлар ҳалок бўлди. Прокуратура яқин кунларда ҳолат айбдорларини ўрганиб, хулосаларини айтади. Бироқ бу ҳодисанинг содир бўлиши – соҳадаги қонунлар ишламаётганини кўрсатади. Тошкентдаги метро қурилишидаги фожиа шуни кўрсатадики, қурилиш соҳасидаги қоидалар ва стандартлар ишламаяпти. Бу ерда партияларнинг ҳам айби бор. Шошма шошарлик билан йирик биноларни байрамга тўғрилаб қуриб битказиш одатига нуқта қўядиган вақт келди. Асосийси сифат эканлигини унутмайлик”, деди ЎзЛиДеП сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси раиси Актам Ҳаитов.