Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Актам Ҳаитов: “Давлат ҳам, ислоҳотлар ҳам инсонга хизмат қилиши керак” деган ғоя асосида иш юритамиз
17:48 / 2019-12-23

Брифингда сўз олган партия сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси раиси Актам Ҳаитов сайлов натижалари ва келгусида партия олдидаги устувор вазифалар хусусида тўхталиб ўтилди.


Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг сайловлардаги иштироки ва дастлабки натижалари юзасидан брифинги бўлиб ўтди. Унда оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар ва блогерлар иштирок этди.

Брифингда сўз олган партия сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси раиси Актам Ҳаитов сайлов натижалари ва келгусида партия олдидаги устувор вазифалар хусусида тўхталиб ўтилди.

Бугун Марказий сайлов комиссияси томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига бўлиб ўтган сайлов якунларининг дастлабки натижалари эълон қилинди. Дастлабки натижаларга кўра, партия парламент қуйи палатасида сайлов якунланган 128 та сайлов округидан 43 та ўрин эгаллади.

– Партиямиз ғояларига, унинг номзодларига билдирилган ишончини оқлашга, ҳаётий, халқчил, энг асосийси ишлайдиган, халқимиз манфаатларига хизмат қиладиган қонунлар ишлаб чиқиш, сайловчилар ишончига амалий ишларимиз билан жавоб қайтариш фаолиятимиз дастуриламалига айланади, – деди А.Ҳаитов.

Брифингда таъкидланганидек, “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида ўтказилган навбатдаги сайловлар чин маънода номига муносиб бўлди. Ушбу сайловлар мутлақо янгича шароитда, очиқлик, ошкоралик ва адолат тамойиллари асосида, муросасиз, партиялараро кучли рақобат муҳитида ўтказилди. 

Сайловолди тарғиботи даврида барча партиялар томонидан замонавий тарғибот усулларидан кенг фойдаланилганлиги, хусусан сайловолди митинглари ва партиялараро жонли дебатлар, қолаверса Сайлов кодекси асосида сиёсий партиялар учун яратилган имкониятлардан самарали фойдаланишга эътибор қаратилганлиги сайловларнинг ана шундай қизғин, муросасиз курашлар остида ўтишига замин яратди. ЎзЛиДеП ушбу тарғибот даврида 900 дан зиёд турли тадбирлар, акциялар, учрашувлар ўтказди. Айниқса, очиқ осмон остида ўтказилган оммавий тарғибот тадбирлари кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди. 

Эътиборга молик жиҳати сайловлар даврида аҳолининг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳисси кучайиб бораётгани яққол кузатилганини қайд этиш жоиз. Яъни жойларда ўтган учрашувлар фуқароларнинг сайловларга жуда юқори қизиқиш билдирганларини, кўпгина ҳудудларда сайловлар очиқлик, шаффофлик, ҳаққонийлик тамойиллари асосида байрамона кайфиятда ўтгани таҳсинга сазовор. 

Бу мамлакатимизда кейинги 3 йилда олиб борилган янгича демократик ислоҳотлар самарасида инсонлар ўзи, оиласи, маҳалласи, тумани, шаҳари қолаверса, бутун юртимизнинг келажаги, яратилажак тарихи учун кузатувчи эмас, фаол иштирокчи сифатида сайловда иштирок этганини билдиради. 

– Албатта сайловлар халқ хоҳиш иродасининг намунасидир. Бу орқали аҳоли ўзи муносиб деб билган партия номзодларига ишонч билдиради. Халқ ишончи эса жуда катта масъулият деганидир. Сайловлар буни яққол кўрсатди. Биз бугун зиммамизда улкан масъулият борлигини теран ҳис этаяпмиз. Унга муносиб бўлиш, ишончини оқлаш осон иш эмас. Шундай экан олдимизда турган вазифаларни, хусусан Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни оғишмай бажаришга қаттиқ бел боғлаганмиз. Қолаверса, кўпчилик юртдошларимиз томонидан маъқулланган партия сайловолди дастурини амалга оширишга қаратилган пухта “Йўл харита”сини ишлаб чиқишга киришиши лозим. Бу ишни партия бугундан бошлаши керак, – А.Ҳаитов. 

photo5188557649233423592.jpg

Тадбирда партиянинг келгусидаги режалари ҳақида тўхталиб ўтилди.

Таъкидланишича партиявий ҳужжатда кенг кўламли вазифалар акс этган. Биргина давлат бошқаруви соҳасида кўплаб янги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уни амалиётга изчил тақдим этиш назарда тутилган. Хусусан, истиқболда изчиллик билан “сайловларнинг пропорционал тизимига” ўтиш, “Электрон парламент” ва “Электрон Халқ кенгаши депутатлари” концепцияларини ривожлантириш, бошқарувнинг бозор механизмларини кенгайтириш, “Электрон ҳукумат” концепциясини изчил амалга ошириш шулар жумласидандир.

Партия учун муҳим бўлган иқтисодиётни ривожлантириш соҳасида тадбиркорликка оид барча қонун ва қонуности ҳужжатларини тўлиқ инвентаризация қилиш орқали Тадбиркорлик кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлашнинг соддалаштирилган тизимини жорий этган ҳолда ягона Инвестиция кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш каби вазифалар белгиланган. 

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги кластерларини, кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш ҳамда “Кластерлар фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. 

Партия “Давлат ҳам, ислоҳотлар ҳам инсонга хизмат қилиши керак” деган ғоя асосида иқтисодиётимизни янада мустаҳкамлаш, янги иш ўринлари яратиш, қишлоқларимизда саноатни ривожлантираётган ўрта синф вакиллари манфаатини ҳимоя қилиш, Ўзбекистоннинг энг ривожланган давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллаши жараёнларида фаол иштирок этиши қайд этилди.