Тошкентда аксилкоррупция соҳасида Халқаро медиа форум бўлиб ўтди.
Мазкур нуфузли форумни ўтказиш ташаббусини Президентимиз коррупцияга қарши курашиш бўйича юксак халқаро мукофот билан тақдирлаш маросимида илгари сурган эди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан БМТ Тараққиёт дастури, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси ҳамкорлик бўлими, Германия Халқаро ҳамкорлик жамияти ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Латвия, Сингапур, Филиппин, Австрия, Марказий Осиё мамлакатлари ҳамда Ўзбекистон етакчи оммавий ахборот воситалари журналистлари, вазирлик ва идораларнинг матбуот котиблари, халқаро экспертлар, дипломатик корпус вакиллари иштирок этди.
[gallery-19207]
Форумнинг очилишида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов Ўзбекистонда журналистлар ва блогерлар мамлакатда аксилкоррупция сиёсатини амалга оширишда фаол ҳисса қўшиб келаётганини таъкидлади.
БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Акико Фужии Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш, шу йўл билан камбағалликни бартараф этиш бўйича кўплаб ишлар амалга оширилаётгани ва сезиларли натижаларга ҳам эришилаётганини қайд этди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/8v6an0bqto0" title="Aksilkorrupsiya sohasida ilk Xalqaro media forum muvaffaqiyatli oʻtdi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Форумнинг асосий мақсади коррупцияга қарши курашишда оммавий ахборот воситаларининг ролини оширишдир. Бу борада глобал ҳамда маҳаллий муаммолар ва ечимларни муҳокама қилиш, жамиятда шаффофлик ва ҳисобдорликни ошириш бўйича қўшма ташаббусларни ишлаб чиқиш, сўз эркинлиги ва журналистлар ҳимоясини кучайтириш мақсадида оммавий ахборот воситалари, давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва халқаро ташкилотлар вакиллари ўртасида мунозаралар ва ўзаро тажриба алмашиш учун платформа яратиш, шунингдек, келгусидаги режалар, янги истиқболларни белгилаб олиш форумнинг асосий вазифалари этиб белгиланди.
– Бугун биз коррупцияга қарши курашишда оммавий ахборот воситаларининг роли ҳақида гапиряпмиз, – деди Европа Иттифоқи делегациясиниг Ҳамкорлик бўлими раҳбари Вим Риепма. – Бу ролнинг аслида иккита жиҳати бор. Биринчидан, оммавий ахборот воситалари коррупция ҳолатларини очиқлаши мумкин, улар суриштирув ўтказишлари ва вазиятни жамоатчиликка тушунтириб беришлари мумкин. Иккинчидан, коррупцияга қарши кураш сиздан ва мендан бошланади. Ўзбекистон ва бутун дунё бўйлаб ҳар бир инсондан бошланади. Коррупцияга қарши курашда ўз вазифангизни бажаринг. Одамлардан ҳам худди шуни сўраб қоламан – ўзингиз ва мамлакатингиз учун коррупцияга йўқ деб айта олинг.
Форум ўз ишини ялпи мажлис билан давом эттирди. Мазкур медиа форум оммавий ахборот воситалари, ҳукумат ва фуқаролик жамияти вакиллари учун коррупцияга қарши курашда саъй-ҳаракатлар ва имкониятларни бирлаштиришда муҳим платформага айланиши, халқаро ҳамкорликда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтиришга ва бу борада самарали стратегияларни ишлаб чиқишга хизмат қилиши қайд этилди.
Коррупцияга қарши курашда замонавий медианинг ютуқ ва имкониятлари, муаммо ва камчиликлари, очиқликни таъминлаш, журналистик суриштирувлар ўтказиш усуллари ва маълумотлар билан ишлаш, янги технологиялардан фойдаланиш каби қатор муҳим масалалар бўйича етакчи экспертлар ва амалиётчилар билан панель сессиялар доирасида ўзаро мулоқотлар давом эттирилди.
Мулоқотлар якунида коррупцияга қарши курашиш мавзусини кенг ёритишда журналистларнинг малакасини ошириш, хусусан, соҳада суриштирув журналистикасини ривожлантириш, глобал миқёсда коррупцияга қарши курашда асосий восита сифатида оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш бўйича янги ёндашув, тавсия ва стратегиялар ишлаб чиқилди.
Шунингдек, форум иштирокчилари ўртасида ахборот ва тажриба алмашиш учун доимий платформа яратишга келишиб олинди.
Норгул Абдураимова, Носир Ҳайдаров (сурат), Нишон Абдувоитов (видео), ЎзА мухбирлари