Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аксилкоррупция ойлиги доирасида “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтмоқда
12:10 / 2024-12-13

Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан ўтказилаётган аксилкоррупция ойлиги доирасида “Агробанк” АТБ томонидан ушбу йўналишда амалга оширилган ишлар ҳисоботига бағишланган “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда оммавий ахборот воситалари вакиллари, банк раҳбарияти ва ходимлари иштирок этди.  

Спикерлар банк томонидан коррупция ҳолатларининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар, банкда "комплаенс назорат" тизими ва ички назорат фаолияти ҳақида батафсил маълумот берди.  

Хусусан, банк томонидан коррупцияга қарши курашиш, банк ходимлари ва мижозларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш ҳамда жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди.  

Тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олди.

ЎзА