English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аксарият оқова сув тозалаш иншоотларининг иш самарадорлиги жуда паст
13:12 / 2021-11-27

Маълумотларга қараганда жаҳонда юз бераётган глобал иқлим ўзгаришлари, ерларнинг яроқсиз ҳолатга келиши, биологик хилма-хилликнинг камайиб бориши нафақат иқтисодиёт тармоқлари ривожи, балки инсониятнинг фаровон келажагига ҳам жиддий хавф солмоқда.

Мутахассислар томонидан маълум қилинишича, ҳозирги кунда  мамлакатимизда фаолият юритиб келаётган 548 та корхонадан ҳосил бўлган ифлосланган оқовалар атроф-муҳитга ташланмоқда. Оқовалар таркибида турли кимёвий моддалар, ранг-бўёқ эритма қолдиқлари ва биологик чиқиндилар мавжуд. Ифлосланган оқоваларни хавфсиз даражага етказиб тозалаш мақсадида 320 та корхона локал тозалаш иншоотлари билан жиҳозланган. Уларнинг 30 фоизи физик-кимёвий усулда, қолгани механик усулда тозалайдиган қурилмалари ҳисобланади.  

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мутасаддилари иштирокида “Ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг долзарб аҳамияти” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Қайд этилишича, жорий йилда республикамизда фаолият олиб борилаётган 33 та йирик коммунал оқова тозалаш иншоотлари иш самарадорлиги ўрганиб чиқилган.  Ўрганишлар жараёнида аксарият оқова сув тозалаш иншоотларининг иш самарадорлиги жуда паст эканлиги, тўлиқ қувват билан ишламаётганлиги, хатто айримлари умуман ишламаётганлиги аниқланган. Мавжуд оқова сувини тозалаш иншоотларини модернизация қилиш ва янгиларини барпо этиш бўйича дастурлар ижросини ўрганиш натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш мақсадида “Йўл харита”лари ишлаб чиқилди ҳамда ижрога қаратилди.

Тозалаш иншоотларининг аксариятида иш самарадорлиги атиги  15-30 фоизни ташкил қилаётганлиги сабабли дарё, канал, коллекторлар ва сув ҳавзаларига етарли ёки бутунлай тозаланмаган оқовалар ташланмоқда. Жумладан, Тошкент вилоятида жойлашган “Бектемир” оқова сув тозалаш иншоотларига саноат оқовалари ташлайдиган 12 та, “Салар” ва “Бўзсув” оқова сув тозалаш иншоотларига оқова ташлайдиган 26 та корхоналарда текширишлар ўтказилди. Текширув натижаларига кўра, 22 та корхона масъулларга нисбатан маъмурий жарималар белгиланди.

Атроф табиий муҳити ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун 147 миллион сўм компенсация тўловлари ҳисобланди. 20 дан ортиқ терини қайта ишлаш, таркибида бўяш цехлари бўлган тўқимачилик корхоналари, кушхоналар, қоғозни қайта ишлаш корхоналари фаолияти вақтинчалик тўхтатилди ва уларда ички тозалаш иншоотларини тартибга олиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.  

Экологик назорат тадбирлари ўтказилган 547 та автомобиль ювиш шохобчаларидан 118 тасида сув ва сувдан фойдаланиш бўйича қонун талаблари бузилган. Ер ости сувлари ҳисобига фаолият юритаётган 325 та автомобиль ювиш шохобчаларидан 279 тасида сувдан махсус фойдаланиш рухсатномаси мавжуд эмаслиги, 8 тасида рухсатноманинг амал қилиш муддати тугаганлиги аниқланган. 124 тасида айланма сув таъмтиноти тизими ташкил қилинмаган.

Бундан ташқари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги 30 та юқумли касалликлар, шунингдек, сил ихтисослиги бўйича 21 та шифохона, 27 та диспансер ва 12 та марказлар ҳамда 19 та сил сиҳатгоҳларини атроф-муҳит муҳофазаси соҳасидаги қонун хужжатларига риоя этилиши устидан жорий йилнинг давлат назорати тадбирларини амалга ошириш юзасидан тегишли ҳужжат қабул қилиниб, ҳозирда назорат тадбирлари амалга оширилмоқда.

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА