Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Санжар Джабаров ташаббуси билан фуқаролар учун навбатдаги қабул ташкил этилди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимизда демократик ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш, шунингдек, аҳолининг муаммоларини ҳал этишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, аҳоли вакилларининг турли даражадаги раҳбарлар билан бевосита мулоқотини таъминлаш механизми жорий этилгани жамоатчилик билан очиқ ва самарали алоқаларни йўлга қўйишда муҳим аҳамият касб этмоқда ҳамда ўзининг ижобий натижаларини бермоқда.

Фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳолига қулайлик яратиш, уларнинг ички ишлар соҳасига оид мурожаатларини эшитиш мақсадида бошқарма биносида ўтказилган қабул давомида асосан ички ишлар тизими ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар эшитилди.

Қабул давомида фуқаролардан тушган мурожаатларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилди. Айрим масалалар бўйича мурожаатчиларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Ўрганиш ёки ҳал этилиши маълум вақт талаб этадиган мурожаатлар ижроси назоратга олинди.
Ф. Убайдуллаев,
З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари