Акрамова Гулихон Исламовнанинг филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Замонавий лингвистикада матн маданий қадриятлар акси сифатида (қиёсий ёндашув)” мавзусида
Акрамова Гулихон Исламовнанинг 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги бўйича “Замонавий лингвистикада матн маданий қадриятлар акси сифатида (қиёсий ёндашув)” мавзусидаги филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этган диссертация ҳимояси Фарғона давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02 рақамли Илмий кенгашнинг 2025 йил 21 июнь куни соат 10:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: Фарғона шаҳри, Б.Марғиноний кўчаси, 105-уй.
Тел.: (99873) 244-57-82
e-mail: info@fdu.uz