Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Акмал Саидовнинг Сирдарё вилояти сайловчилари билан учрашуви
21:08 / 2015-03-20

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Акмал Саидов 20 март куни Сирдарё вилояти сайловчилари билан учрашди.


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Акмал Саидов 20 март куни Сирдарё вилояти сайловчилари билан учрашди.

Учрашувни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 8-Сирдарё округ сайлов комиссияси раиси Ш.Маматқулов очди. Президентликка номзоднинг ишончли вакили Н.Соатов йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Акмал Саидов ўз сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлади.

1.jpg
Сайловолди дастурида маънавий-маърифий соҳада ислоҳотларни чуқурлаштириш муҳим вазифа сифатида белгиланган. Унда, жумладан, халқимизнинг тарихий, маданий ва интеллектуал мероси, маданияти ва анъаналарини асраб-авайлаш ва бойитиш, унинг ютуқларини навқирон авлод орасида кенг тарғиб қилиш, Ўзбекистон тарихини холислик тамойиллари асосида узлуксиз ва тизимли ўрганиш, ёшлар онгини менталитетимизга ёт бўлган “оммавий маданият”нинг салбий таъсиридан муҳофаза қилиш мақсадида уларни миллий тикланиш ғояси, миллий маданият ва қадриятларимизни эъзозлаш, камол топиб келаётган авлодни, биринчи навбатда, китобга муҳаббат ва ҳурмат-эҳтиром руҳида тарбиялашга доир устувор вазифалар ўз ифодасини топган.

Учрашувда "Миллий тикланиш" демократик партияси Ховос тумани кенгаши раиси Р.Баҳриддинов ва бошқалар номзоднинг дастури хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Сайловчиларни 29 март куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақирди.