"Рассом устахона" лойиҳасининг бу галги қаҳрамони асарларида ички туғён, атроф-муҳитда бўлаётган муносабатлар, қувонч ва андуҳ билан боғлиқ ҳис-туйғулар, табиатни севиш, муҳаббатли оила, ҳаётнинг муқаддаслиги кенг тасвирланади. Унинг ижодий ишлари Швейцария, Нидерландия, Германия, Бельгия, Италия, Австралия, АҚШ, Исроил, Марокаш, Туркия, Россия, Қозоғистон музейларида, хусусий коллекцияларда сақланади.
Миллий урф-одатларимиз, қадриятларимизни ўз асарлари орқали бутун дунёга машҳур қилиб келаётган мўжизавий мўйқалам соҳиби — Акмал Нурдир.
Акмал Ваҳобжонович Нуриддинов 1959 йил 27 февралда Наманган шаҳрида туғилган. У Тошкентдаги П.Бенков номидаги Рассомлик билим юртида, Маннон Уйғур номидаги Театр ва рассомлик институтида таҳсил олган. 1990 йилдан Ўзбекистон Бадиий Академиясининг аъзоси. Шу ўринда Акмал Нуриддиновнинг Акмал Нур тахаллусини олиш билан боғлиқ бир воқеани айтиш лозим бўлади. 1992 йили Ҳиндистонда рассомнинг кўргазмаси ташкил этилади. Кўргазмага ташриф буюрган санъатшунослардан бири сиз ўзбексиз, нимага фамилиянгиз славянча ахир ўзбекларда “ов”, “вич” қўшимчалари қадимда бўлмаганку, менимча исмингизни Акмал Нур десангиз тўғри бўлади, деб тавсия беришган. Хуллас Ҳиндистонлик санъатшуноснинг таъсири билан Акмал Нуриддинов — Акмал Нур номи билан шуҳрат қозонади.
Батафсил:
<iframe width="640" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/UueVzeEsv48?si=G3-4ZFYDQBihopgQ" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Мунира Рамазонова, Нишонбой Абдувоитов, ЎзА