Акмал Абдуллаев ва Данила Квасов “Fergana cup”да ғолиб бўлди
Фарғонада Халқаро теннис федерацияси томонидан ташкил этилган J100 таснифига кирувчи халқаро турнирда ғолиб ва совриндорлар номи аниқ бўлди.
“Fergana cup” турнирида Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Хитой, Ҳиндистон, Польша, Россия, Беларусь ва Жанубий Кореядан келган энг кучли ёш теннисчилар иштирок этди. Турнирнинг яккалик беллашувларида россиялик Фёдор Алтухов беларуслик Милан Таупенэцни 7:5, 4:6, 7:6 ҳисобида енгиб, бош совринни қўлга киритди. Қизлар ўртасида эса россиялик Александра Малова ҳамюрти Александра Чейшвилини 6:3, 6:1 ҳисобида енгди ва чемпионга айланди.

Жуфтлик баҳсларида ҳамюртимиз Акмал Абдуллаев ва Данила Квасов, қизлар ўртасида эса россиялик Ксения Ахрамеева ва Алёна Харченко ғолиб бўлди.

Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА