English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳаким Сатторийдан янги китоб: “Тошойна”
14:40 / 2019-12-24

“Oltin meros-press” нашриёти таниқли ёзувчи ва публицист Ҳаким Сатторийнинг “Тошойна“ китобини чоп этди.


“Oltin meros-press” нашриёти таниқли ёзувчи ва публицист Ҳаким Сатторийнинг “Тошойна“ китобини чоп этди.

Китобдан жаҳон адабиётининг йирик намоёндалари – Иван Тургенев ва Лев Толстой ҳақидаги эсселар ўрин олган.

Ёзувчи “Ибратсўз” ва “Тургенев турткиси”ни шунчаки ёзиб қўймаган. Унда улуғ ёзувчиларнинг битганлари орасидан энг сара асарларидан тортиб, адибларнинг турмуш тарзи, ҳаёт йўлигача назар солинган. Муаллиф асар қаҳрамонларини ўрганган, бадиий тилини, образлилигини таҳлил қилган, солиштирган, кузатган.

Китобда Лев Толстой ва Иван Тургеневларнинг ибратли сўзлари ҳам келтирилган.

Китоб муқаддимасида ёзилганидек, мазкур тўпламга киритилган эсселарнинг замирида сингдирилган мақсад умумэътироф этган олий шон манзаралар тасвири кўзгуси билан ўзбек миллий адабиётимизнинг кейинги асрлардаги тарихига назар солиш, шу асосда “Бизда нега Тургеневлар ёки Лев Толстойлар чиқмаган ?” деган мангу бошоғриқ саволларга жавоб излашдир. Масаланинг бундай қўйилиши бир оз жўнроқ туюлса-да, аслида, бор гап шу. Негаки, ҳар бир ватанпарвар киши энг нодир қимматликлар ўз юртида, ўз миллий маданиятида бўлишини истаганидек, бундай ҳис ўзга халқ ёки миллатга ҳасад эмас, балки ҳаваснинг ифодасидир. Агар буюк бобомиз ҳазрат Навоийнинг бўйи XIV асрдаёқ осмон тоқига текканини ҳисобга олсак, бундай мавқенинг кейинги тадрижи, ростдан ҳам, шундай савол қўйишни кун тартибига чиқаради...”

Китоб замонавий кўринишга эга, унга тақризни таниқли адиб Орзиқул Эргашев ёзган.