Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларининг муомалага киритилиши олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар О.А. ва бошқалар Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида жами 2 минг 720 қути хорижда ишлаб чиқарилган “MILANO”, “ESSE”, “ORIS” ва “PARLAMENT” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини фуқаро Р.Ж.га 40 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
ЎзА