Акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари тўхтатилди
Божхона органлари ички бозорларимизга сифати кафолатланмаган маҳсулотларнинг яширин йўллар билан кириб боришига қарши кескин кураш олиб боради.
Бухоро вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимларининг синчковлиг натижасида сифати кафолатланмаган ҳамда божхона расмийлаштирувидан ўтмаган тамаки маҳсулотларининг очиқ савдога чиқиб кетишининг олди олинди. Унда вилоятнинг Қоракўл туманида ҳаракатланаётган “Дамас” русумли автотранспорт воситаси шубҳа остига олиниб, тўхтатилди.
Натижада, мазкур автомашинада ҳаракатланиб кетаётган А.С га тегишли бўлган ҳамда акциз маркасиз жами 972 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Зариф Комилов,
ЎзА