Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Акциз маркаси бўлмаган тамаки маҳсулотлари ушлаб қолинди
14:06 / 2023-01-23

Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйиш, акциз маркасиз ёхуд бошқа давлатларнинг акциз ёрлиғига эга бўлган тамаки маҳсулотларининг олиб кирилишини олдини олиш божхона органлари зиммасига юкланган вазифалардан бири ҳисобланади.

Куни кеча, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаронинг юклари божхона назоратидан ўтказилганида оғзаки сўровда маълум қилинмаган, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган, хорижда ишлаб чиқарилган ҳамда рақамли маркировка кодлари бўлмаган қиймати қариб 144 миллион сўмлик 4 минг 798 қути “VELO” номли тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.   

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.   

Эслатиб ўтамиз, амалдаги қонунчиликка мувофиқ жисмоний шахслар Ўзбекистон ҳудудига 10 қути миқдоридаги тамаки маҳсулотларини божсиз олиб киришлари белгиланган.   

ЎзА