Акциядорлик жамиятларида инвестицион фаолиятни молиялаштиришни такомиллаштиришнинг баъзи масалалари
Олия Шералиевна ҚУВАТОВА мустақил изланувчи Тошкент молия институти Тошкент, Ўзбекистон oliyakuvatova0808@gmail.com
Аннотация
Мақолада акциядорлик жамиятларида инвестиция фаолиятини молиялаштиришни такомиллаштиришнинг муҳим жиҳатларига эътибор қаратилган. Муаллиф томонидан инвестицияларни жалб қилиш ва бошқаришда акциядорлик жамиятлари дуч келадиган муаммолар таҳлил қилиниб, уларни ҳал этиш бўйича бир қатор муҳим масалалар ва тавсиялар илгари сурилган. Шунингдек молиялаштириш манбалари, инвестицияларни жалб қилиш стратегиялари, акциядорлик жамиятларининг инвестиция фаолиятидаги ресурслар ва хатарларни бошқариш билан боғлиқ масалалар ёритилган.
Таянч сўзлар: инвестициялар, молиявий хавфсизлик, молиявий рисклар, молиявий кўрсаткичлар хавфсизлиги, акциядорлик жамиятлари.