Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Акция доирасида юқори технологик жарроҳлик амалиётлари ўтказилмоқда
13:11 / 2021-03-19

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан жорий йил февраль ойидан бошлаб республикамиз бўйлаб “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остида саломатлик акцияси бошланганди.

Дастлаб Наманган вилоятидан бошланган мазкур йирик акция ҳудудларда соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларнинг ижро ҳолатини ўрганиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва “темир дафтар”га киритилган аҳолига юқори технологик замонавий тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилди.  

Вазирлик Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, акция Тошкент вилоятида ҳам ўтказилиб, унга 100 нафардан зиёд малакали тиббиёт ходими, жумладан, вазирлик таркибий тузилмалари раҳбарлари, пойтахтдаги тиббиёт олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг раҳбарлари жалб қилинди. Саломатлик акцияси доирасида “маҳаллабай” тарзида беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш, керак бўлса, жиддий жарроҳлик амалиётлари ҳам амалга ошириляпти.

Айниқса, “темир дафтар”, “аёллар дафтари”га киритилган беморларда ўтказилаётган юқори технологик жарроҳлик амалиётлари катта аҳамият касб этмоқда.  

Жумладан, куни кеча Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида бўлиб ўтган жарроҳлик амалиётида 5 ёшли болаликдан ногирон Худойберди Тўйчиевга Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали мутахассислари томонидан юқори технологик жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Яъни иккала қўл туғма маймоқлиги ташхиси бўйича беморга чап қўл биринчи босқич чап қўл тирсак соҳасига дестраксон илизаров аппарати ўрнатилди.