English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Акбаршоҳнинг шахсий аслаҳалари сақланаётган Мумбай музейидан фоторепортаж
16:31 / 2023-12-04

Ҳиндистондаги Мумбай музейи Мирзо Бобурнинг набираси Акбаршоҳнинг шахсий аслаҳаларини ўзида сақлаши билан жаҳонга машҳур.

101 йил илгари фаолият бошлаган ушбу музейда 50 мингдан ортиқ нодир экспонат сақланади. Мазкур музей Уэльс шаҳзодаси музейи номи билан ҳам танилган. Боиси, унинг пойдеворига илк ғиштни Георг V номи билан қироллик тахтига ўтирган ушбу шаҳзода қўйган. XXI аср бошидан эътиборан музей Маратха империяси асосчиси – Чхатрапати Шиваджи Махарадж Васту Санграхалая номи билан атала бошланди.

Қадимий ҳинд давлатчилиги тарихидан сўзловчи артефактлари билан машҳур музейда Бобурий ҳукмдорлар даврига оид нодир ашёлар сақланадики, улар бу масканга миллионлаб сайёҳни жалб этмоқда. Машҳур қўлёзмалар орасида Акбаршоҳ даврига оид иллюстрацияларга бой “Анвар-Сухайли” китоби бор.

[gallery-14885]

1581 йилда ишланган Акбаршоҳга тегишли қурол-аслаҳалар билан тўлдирилган экспозиция эса музейнинг ташриф қоғозидир.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА