Расмий тайинлов
Президент фармони билан Тошқулов Акбар Жўрабаевич адлия вазири лавозимига тайинланди.
А.Тошқулов 1971 йилда Жиззах вилоятида туғилган, оилали, уч нафар фарзанди бор, маълумоти олий. 1994 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, ҳуқуқшунос, 1-даражали адлия маслаҳатчиси, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист” унвони соҳиби.
У ўз меҳнат фаолиятини 1994-1995 йилларда Адлия вазирлиги халқаро-ҳуқуқий бошқармасининг катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган.
А.Тошқулов адлия органлари тизимида турли масъул лавозимларда фаолият юритган бўлиб, 2005-2013 йилларда Сурхондарё вилояти, 2013-2017 йилларда Сирдарё вилояти адлия бошқармалари бошлиғи, 2017-2021 йиллар давомида адлия вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
2021 йил декабрь ойидан бошлаб Тошкент давлат юридик университети ректори лавозимида ишлаб келаётган эди.
ЎзА