Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Акбар Жўраев - Йилнинг энг яхши эркак спортчиси
21:56 / 2025-12-26

Акбар Жўраев 2025 йилда ҳам тенгсиз спорт маҳоратини намойиш этиб, юртимиз спорти тарихида яна бир ёрқин саҳифа очди. Ўзбекистоннинг таниқли оғир атлетикачиси жорий йил давомида юксак спорт савиясини амалда исботлади.

У Осиё чемпионати, Жаҳон чемпионати ҳамда Ислом бирдамлиги ўйинларида иштирок этиб, ушбу нуфузли мусобақаларнинг барчасида олтин медални қўлга киритди. Жаҳон рекордини янгилашга муваффақ бўлди.

2025 йил ҳисобидан Акбар Жўраев қўлга киритган олтин медаллар сони 9 тага етди. Бу натижа нафақат оғир атлетика бўйича терма жамоамиз, балки бутун Ўзбекистон спорти тарихида ҳам юксак ва эътирофга лойиқ ютуқ сифатида баҳоланади.

Шубҳасиз, ана шундай улкан муваффақиятлар, юксак маҳорат ва барқарор натижалар эгаси бўлган Акбар Жўраевга «Йилнинг энг яхши эркак спортчиси» мукофотини топшириш энг муносиб ва адолатли танлов.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА